Имтиҳондан сўнг консультация жараёнлари (1-босқич талабаларига)

1. Имтиҳон саволларининг ечими имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб 5 (беш) кун ичида moodleда эълон  қилинади.

2. Имтиҳон натижалари маълум бўлгач, консультация куни “Эълонлар тахтаси” ёки moodle да эълон қилинади (имтиҳонни топшириш кунига қадар, exam date) ва фан ўқитувчи-профессори томонидан имтиҳоннинг барча саволларнинг ечими (ёки жавоблари) талабаларга ишлаб кўрсатилади. Консультация жараёнида талабалар олинган жавоблар юзасидан ўз саволларини беришлари мумкин.

3. Агар талабаларнинг имтиҳон варақидаги ечимлари консультация вақтида кўрсатилган ечимлар билан мос келса, ушбу талабалар имтиҳон натижаси юзасидан келиб чиққан эътирозларини фан ўқитувчи–профессорининг ва Деканат масъул ҳодимининг электрон почтасига имтиҳон санасини кўрсатиб, консультация кунидан кечиктирмасдан “inquiry_exam” /date of exam/  деб номлаган ҳолда юборишлари лозим. Профессор-ўқитувчи ушбу электрон почта сўрови бўйича 3 (уч) кун муддатда жавоб қайтаради. Жавоб хатида профессор-ўқитувчи талаба ҳақ ёки ноҳақлигини тасдиқлаган ҳолда унинг ўзига тақдим этади.

Последнее изменение: Thursday, 22 June 2017, 17:13